Янада яқинроқ: “Kapitalbank”да 0% дан пул ўтказмалари

Бизнес

image

Икки валютали ўтказмаларни амалга оширишда барча тизимларда комиссиясиз тарифлар амал қилади.

“Kapitalbank” АТБ филиалларида пул ўтказмасини дунёнинг исталган нуқтасига бир неча дақиқада қуйидаги тизимлар орқали қабул қилиш ёки юбориш мумкин: Western Union, Money Gram, Contact, SWIFT, Unistream ва “Золотая Корона”.

Пул ўтказмасини юбориш учун сиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишингиз ва мамлакат ва шаҳарнинг номини, шунингдек қабул қилиб олувчининг исми ва фамилиясини кўрсатишингиз лозим. Банк операторлари нақд шаклдаги пулни ҳам, нақдсиз шаклдаги пулни ҳам қабул қиладилар. Бир марталик пул ўтказмаси миқдори тизим ва тарифга қараб 100 миллион сўмгачани ташкил этиши мумкин.

Шунингдек, “Kapitalbank” да 0% дан жозибали тарифлар ҳам амал қилади. Таклиф фақат икки валютали пул ўтказмаларига тааллуқлидир.

“Икки валютали пул ўтказмаларни амалга оширишда барча тизимларда комиссиясиз тарифлар амал қилади. Бу нимани англатади? Икки валютали пул ўтказмаси амалга оширилганда, чиқариш валютаси юбориш валютасидан фарқ қилади (конвертатсия тизим курси бўйича амалга оширилади). Масалан, сиз Тошкентдан 100 АҚШ долларини жўнатяпсиз, Москвада эса қабул қилувчига амалдаги курс бўйича Россия рублида берилади”, деб тушунтирди чакана бизнес департаменти директори Наима Мирзаева.

“Kapitalbank”нинг расмий сайтида қулай пул ўтказмаси шаклини танлаш ва тарифлар билан танишишингиз мумкин
“Kapitalbank” ижтимоий тармоқларда:

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Telegram bot: @KapitalbankBot

"Kapitalbank" нинг ягона ахборот хизмати: (+998 71) 200-15-15.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Western Union Money Gram Contact SWIFT Unistream

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг