Сбербанк SWIFT’дан узилиш бўйича мурожаат билан чиқди
Олам
−
31 Май 2022
14020Сбербанк одатдагидек ишламоқда, SWIFT’дан узилиш халқаро ҳисоб-китоблардаги мавжуд вазиятни ўзгартирмайди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Сбербанк нормал ишламоқда. Асосий чекловлар аллақачон мавжуд. SWIFT’дан узилиш халқаро ҳисоб-китоблардаги мавжуд вазиятни ўзгартирмайди. Ички операциялар SWIFT’га боғлиқ эмас ва банк томонидан стандарт режимда амалга оширилади”, дейилади банк хабарида.
Кеча, 30 май куни Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини келишиб олди, хусусан, Россия нефтини импорт қилишга қисман эмбарго ва Сбербанкни SWIFT халқаро банклараро тизимидан узиш.
Март ойи бошида Европа Иттифоқи ВТБ, “Россия” ва “Открытие” банклари, Новикомбанк, Промсвязбанк, Совcомбанк ва ВЭБни SWIFT тизимидан узишга қарор қилганди.