Яна метро можароси: Тошкент метросида поезд эшикни ёпмай ҳаракатланди
Жамият
−
10 Апрель 2021
37278Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида ҳаракатланган поезд вагонининг эшиклари ёпилмаган. Шунга қарамай, метро поезди йўловчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда ҳаракатни давом эттирган. Ушбу ҳолат йўловчилар томонидан олинган тасвирларда акс этган.
“Бунақа даҳшатни фақат триллер киноларда кўриш мумкин эди, аммо ўз ишига масъулиятсиз инсонларнинг касрига, минг афсуски, бизда бунақа ҳолатлар кундалик воқеага айланиб қолаётгандек”, деб ёзади блогер Хушнудбек Худойбердиев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 март куни Тошкент метрополитенининг Чилонзор ва Сергели йўналишлари орасида иккита поезд тўқнашуви содир бўлганди.
Кейинроқ, Сергели йўналишида ҳаракатланиб бораётган метро поезди бекатлар оралиғида тўхтаб қолди. Ундаги йўловчилар поезд вагонларидан тушиб, метро бекатигача рельеслардан ўтиб етиб бордилар.
LiveБарчаси