Яна икки давлат Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилди
Олам
−
09 Декабрь 2021
11383Буюк Британия ва Канада Пекинда ўтказиладиган қишки Олимпия ўйинларига расмий делегация жўнатмасликка қарор қилди.
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Хитой инсон ҳуқуқларини бузаётгани учун на вазирлар, на бошқа расмийлар тадбирларда иштирок этмаслигини айтган. Пекин эса бу айбловларни рад этмоқда
Канада ҳам Британия ортидан Пекиндаги қишки Олимпия ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди.
“Канада Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилаётгани ҳақидаги хабарлардан чуқур ташвишда. Шу сабабдан биз Пекиндаги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига дипломатик вакилларимизни юбормаймиз” деб ёзган мамлакат Бош вазири Жастин Трюдо Twitter саҳифасида.
Унинг фикрича, Канада унинг иттифоқчиларининг бу ҳаракати Хитой учун кутилмаган чора бўлмайди.
Аввалроқ АҚШ, Австралия ва Янги Зеландия Пекиндаги мусобақага дипломатик бойкот эълон қилганди. Бундан ташқари, Европа Парламенти раисининг ўринбосари Пекиндаги Олимпиадани бутунлай бойкот қилиш таклифини билдирди.
LiveБарчаси