Европадан Пекин Олимпиадасини бутунлай бойкот қилишга чақириқ бўлди
Спорт
−
08 Декабрь 2021
7789Европа Парламент раиси ўринбосари Никола Бер "Funke" (Youtube'даги саҳифа) медиа гуруҳига берган интервьюсида 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларини тўлиқ бойкот қилиниши тарафдори эканлигини маълум қилди.
Сиёсатчи ўз позициясини расмий Пекин инсон ҳуқуқларини бузаётгани билан изоҳлаган.
Унинг сўзларига кўра, Европа Парламенти “АҚШ соясида қолмаслиги”, балки “инсон ҳуқуқларига риоя қилиш учун қишки ўйинларни бутунлай бойкот қилиш тарафдори бўлиши” керак.
Бер на Вашингтон, на Брюссель Хитой уюштираётган “улкан ташвиқот томошасини” индаман томоша қилишдан манфаатдор бўлиши мумкин эмаслигига ишонч билдирган. Унинг фикрича, айни пайтда “парда ортидаги Хитой аппарати инсон ҳуқуқларини очиқ ва қўпол равишда бузмоқда”.
Маълумотларга ўрнида, Ғарб Хитойни Шинжон-Уйғур автоном вилояти аҳолисига зулм қилишда айблаб келади. 2018 йилда БМТ Хитойнинг “қайта тарбиялаш лагерларида” миллион нафаргача этник уйғур бўлиши мумкинлигини хабар қилган эди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса буни ҳозиргача рад этиб келади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 декабрь куни АҚШ Пекин ўйинларига расмий делегация юбормаслигини маълум қилди. Унинг ортидан Янги Зеландия ва Австралия ҳам шундай қарорга келди. Бунга жавобан Хитой расмийлари АҚШнинг бу дипломатик бойкоти Пекин Олимпиадасининг муваффақиятли ўтишига халақит бермаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, Хитой бойкотчилар спортни сиёсатлаштирмаслиги, Пекин Олимпиадасига тўсқинлик қилувчи хатти-ҳаракатлар ва баёнотларни тўхтатиши кераклигини қўшимча қилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь