Яна бир вилоят ҳокимига аёллар билан ишловчи ўринбосар тайинланди
Жамият
−
09 Март 2022
7174Андижон вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Гулнорахон Маъруфжоновна Абдуллаева тайинланди.
Гулнорахон Абдуллаева 1967 йилда Избоскан туманида таваллуд топган. 1989 йилда Тошкент давлат университети (кундузги), 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Андижон пахтачилик институтида ўқитувчиликдан бошлаган. 1990-1992 йилларда Андижон вилоят ижроия комитети ижтимоий, маданий муассасалар бўлимининг 1-тоифали мутахассиси, 1992-1995 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг 1-тоифали мутахассиси, 1995-2000 йилларда Избоскан тумани ҳокимлиги хусусийлаштириш бўлими мутахассиси, бош мутахассиси бўлиб ишлаган.
2000-2006 йилларда Андижон вилоят ҳокимлигининг етакчи мутахассиси, 2006-2007 Маданият ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Андижон вилоятидаги вакили, тармоқ раислари Кенгашининг раиси, 2010-2013 йилларда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раисининг ўринбосари, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси вазифаларида фаолият кўрсатган.
Тайинловга қадар Гулнорахон Абдуллаева Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Аввалроқ Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь