Яна бир вазирнинг ўринбосари лавозимидан озод қилинди
Жамият
−
13 Январь 2021
12116Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Раҳимович Саломов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўктам Саломов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинган.
Ўктам Саломов 2020 йилнинг 30 июнида Тошкентдаги Турин политехника университети ректорлигидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди. У муқаддам Андижон машинасозлик институти ректори бўлиб ҳам ишлаган.
Аввалроқ, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирларининг ўринбосарлари лавозимидан олингани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь