Яна бир ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиради
Спорт
−
08 Февраль 2024 12121 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Азиз Турғунбоев Туркиянинг “Сивасспор” клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда “Ajansspor” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчи Сивас шаҳри клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолайди. Тез орада келишув расман эълон қилинади.
Қайд этиш жоиз, Азиз Турғунбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогида иштирок этди ва жамоа билан чорак финалга қадар етиб борди. У турнирда “оқ бўрилар”нинг 2 та голига муаллифлик қилди.
Маълумот учун, “Сивасспор” Туркия Суперлигаси жамоаси ҳисобланади. Айни вақтда сивасликлар чемпионат турнир жадвалида ортда қолган 24 турдан сўнг, 30 очко жамғариб, 10-ўринда бормоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март