Яна бир Президент коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланди
Олам
−
23 Март 2021
5334Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин коронавирусга қарши AstraZeneca компаниясининг вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмуриятига асосланиб хабар берилган.
Хабар қилинишича, Жанубий Корея раҳбари билан бирга унинг рафиқаси ва Ҳукуматнинг тўққиз аъзоси коронавирусга қарши вакцина қабул қилган.
Эмлаш жараёни Президент қароргоҳи яқинида жойлашган Сеул марказидаги туман поликлиникасида амалга оширилган.
Қайд этилишича, Мун Чжэ Ин жорий йил 11-13 июнь кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган G7 саммитига боришга тайёргарлик доирасида коронавирусга қарши эмланган.
Маълумот ўрнида, 18 март куни Грузия Президенти Саломе Зурабишвили ҳам коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмланганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга ҳам 660 минг доза COVID-19 га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинган.