Яна бир давлат эпидемия устидан ғалаба қозонди
Олам
−
15 Май 2020
24520Словения расмийлари ўз мамлакатида коронавирус эпидемияси тугаганлигини эълон қилди. Бу ҳақда “Интерфакс“ нашри маълум қилди
“Бугун Словенияда Европадаги энг қулай эпидемиологик вазият кузатилмоқда. Бу мамлакатда эпидемиянинг тугаганини эълон қилишимизга имкон беради“, дейди Словения бош вазири Жанез Жанша.
Италия билан чегарадош Словенияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери атиги 1500 та касаллик ҳолати аниқланди. Касалланганларнинг 103 нафари ҳаётдан кўз юмди.
Шунга қарамай, расмийлар жамоат жойларида ниқоб кийиб юришни қўллаб-қувватладилар. Мамлакатда ижтимоий масофа қоидаларига амал қилиш ҳам давом этади. Оммавий йиғилишлар ўтказилиши ҳозирча тақиқланади.
“Баъзи умумий ва махсус чоралар коронавирус тарқалиш хавфи сақланиб қолгунича кучда қолади“, дейди Словения ҳукумати вакили. Таъкидланишича, юқоридаги чекловлар ҳеч бўлмаганда ойнинг охиригача амал қилади.
Келгуси ҳафта Словенияда баъзи савдо марказлари ва меҳмонхоналар очилади. Жорий йилнинг 23 майидан бошлаб мамлакатда спорт мусобақалари тикланиши мумкин.
Лекин, мамлакатда ҳали коронавирусдан даволанаётган беморлар кўп. Сўнгги маълумотларга кўра, Словенияда 1093 нафар бемор ҳали тўлиқ соғаймаган.
LiveБарчаси