Яманда ҳусийлар 20 нафар БМТ ходимини ҳибсга олди

Олам

image

Яман пойтахти Сананинг жануби-ғарбий қисмида ҳусийлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг йигирма нафар ходимини жосусликда айлаб, ҳибсга олди ва кейинроқ улардан 11 нафарини озод қилди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, исёнчилар беш нафар яманлик ва 15 нафар чет эллик ходимни ушлаб турган, бироқ кеча, 19 октябрь куни сўроқдан сўнг 11 кишини озод қилган. Қайд этилишича, бу 24 соат ичида БМТ биносига уюштирилган иккинчи рейд бўлган.

БМТ вакилларидан бирининг маълум қилишича, ҳусийлар бинодан барча алоқа воситаларини, жумладан, телефонлар, серверлар ва компьютерларни мусодара қилган.

Ҳибсга олинганлар орасида Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP), UNICEF ва Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) ходимлари бор.

Қайд этиш жоиз, ҳусийлар илгари ҳам БМТ ходимларини ҳибсга олган. Жорий йилнинг 31 август куни улар Яманда камида 11 нафар ташкилот ходимини қўлга олган, шунингдек, ўша пайтда ҳам жиҳозлар мусодара қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари томонидан Ғазо секторига берилган авиация зарбаси оқибатида БМТ ҳомийлигида фаолият юритаётган ташкилотлардан бирининг камида бир ходими ҳалок бўлиб, яна беш нафари оғир жароҳат олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яман Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сана ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг