Ямаль жароҳатдан қайтди
Спорт
−
06 Май 1048 1 дақиқа
“Барселона” ва Испания терма жамоаси қанот ҳужумчиси Ламин Ямаль жароҳатдан сўнг машғулотларга қайтди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, 18 ёшли футболчи спорт залида реабилитациянинг дастлабки босқичини якунлаб, ҳозирда спортзалда индивидуал машғулотларни бошлаган.
Ямаль жорий йилнинг 22 апрель куни чап оёғидаги қисман йиртилиш сабаб жароҳат олганди. Унинг Жаҳон чемпионатига қадар тўлиқ тикланиши кутилмоқда. Мазкур турнир шу йилнинг 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Жорий мавсумда Ямаль барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Ла Лига навбатдаги турида “Эль-Класико” бўлиб ўтади. Ушбу баҳсни Мадридликлар етакчиси Килиан Мбаппе ҳам жароҳат сабаб ўтказиб юборади.
Live
Барчаси