Якшанбада мажлисбозлик қилган Бухоро ҳокими қонунни бузгани тасдиқланди. Унга жазо борми?
Жамият
−
09 Февраль 2022
7582Аввалроқ, жорий йилнинг 6 февраль – ҳафтанинг якшанба куни Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманларида вилоят ҳокими Ботир Зарипов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ҳолат бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўрганиш ўтказиб, натижаларини эълон қилди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан вилоят Бандлик бош боқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Аниқланишича, вилоят ҳокими томонидан якшанба куни Бухоро, Вобкент, Ҳиждувон ва Шофиркон туманларида учрашув ўтказилганига сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани аниқланган.
Маълум қилинишича, қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этиш ва келгусида бунга йўл қўймаслик, дам олиш кунлари ишга жалб этилган ходимларга икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши ёки ходимнинг истагига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ёзма кўрсатма ва инспекция раҳбари томонидан вилоят ҳокими номига тақдимнома киритилган.
Агарда бошқа бирор раҳбар, айтайлик, мактаб директори дам олиш кунида ходимларини ишга чақирганда эди уни жарима билан сийлаган бўлишарди. Аммо негадир ҳоким билан бундай бўлмади. Яна бир эмас, уч туманда шундай бўлган. Аслида-ку ҳокимни жаримага тортилса ҳам бу катта аҳамиятга эга бўлмайди. Негаки ҳоким учун арзимаган жаримани тўлаш муаммо туғдирмайди. Бу ерда қонунларнинг барча учун тенглигида, холос.