Яккасаройда Spark буткул ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 5 январь куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида Spark ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 14:02 да Яккасарой тумани Бошлиқ 4-тор кўчасида 13-уй олдида Spark автомобили ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар тушган. Шунга кўра, қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 14:12 да етиб бориб, ёнғин соат 14:16 да ўчирилган.

Аниқланишича, айтилган манзилда икки автомобиль йўл-транспорт ҳодисаси содир этиши оқибатида Spark автомобили ёниб, зарарлангани аниқланган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Cobalt бошқа автомобиль билан тўқнашиши оқибатида ёниб кетганди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Яккасарой Spark

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг