Яккасаройда икки Captiva тўқнашди
Жамият
−
27 Май 2020
9934Тошкент шаҳри Яккасарой туманида икки Captiva русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Натижада улардан бири ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 май куни соат 12:45 ларда, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Нукус — Кичик Бешёғоч кўчалари чорраҳасида 1987 йилда туғилган С.С. (эркак) бошқарувидаги Captiva русумли ва Нукус кўчасидан Кичик Бешёғоч кўчасига бурилаётган ҳайдовчи 1982 йилда туғилган М.А. (эркак) бошқарувида бўлган Captiva русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Натижада, ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги Captiva русумли транспорт воситаси ағдарилган. ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқлиги маълум қилинди.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситаси ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.