Тошкентда Жигули ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 27 май куни Тошкент шаҳрида “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 май куни соат 11:45 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой-Нурафшон кўчаси бўйлаб, ТХАЙ кўчаси томон ҳайдовчи 1988 йилда туғилган А.Ғ. (эркак) “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, 2-сонли туғруқхона қаршисига етган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келганлиги сабабли йўл четига тўхтаган.

Ҳайдовчи ва автомобиль салонидаги йўловчи зудлик билан транспорт воситасидан тушиб, хавфсиз ҳудудга ўтишган. Ёнғин бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ёнғин юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Олмазор тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситаси техник созлигига эътиборли бўлишларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз“, дейилади бошқарма хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг