Яккасаройда ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади
Жамият
−
24 Август 2020
3049Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги баъзи кўчаларда бир кунга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шаҳарда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига мувофиқ, жорий йилнинг 25 август куни соат 22:00 дан 26 август 18:00 га қадар Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасидан ўтувчи ичимлик суви тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширади.
Таъмирлаш ишлари сабб қуйидаги манзилларда ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
• Яккасарой кўчаси;
• Суқрот кўчаси;
• Ҳилолий 3-тор кўчаси;
• Шота Руставелли кўчаси;
• Насафий кўчаси;
• Чўпон ота кўчаси.
Аввалроқ,Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек туманларид иссиқ сув таъминоти узилиши ҳақида хабар бергандик.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023