Яккасаройда ичимлик суви таъминоти вақтинча узилади

Local

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги баъзи кўчаларда бир кунга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Шаҳарда 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига мувофиқ, жорий йилнинг 25 август куни соат 22:00 дан 26 август 18:00 га қадар Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасидан ўтувчи ичимлик суви тармоғида профилактик таъмирлаш  ишлари амалга оширади. 

Таъмирлаш ишлари сабб қуйидаги манзилларда ичимлик сув таъминоти вақтинча тўхтатилади: 

•  Яккасарой кўчаси;  

•  Суқрот кўчаси;  

•  Ҳилолий 3-тор кўчаси; 

•  Шота Руставелли кўчаси; 
  
•  Насафий кўчаси;  

•  Чўпон ота кўчаси.  

Аввалроқ,Тошкентнинг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек туманларид иссиқ сув таъминоти узилиши ҳақида хабар бергандик.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

27

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends