Яқин Шарқдан қайтарилган ўзбекистонликлар 19 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 8 март соат 07:00 ҳолатига кўра, уруш фонида Яқин Шарқдан Ўзбекистонга жами 19 347нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 7 март куни Саудия Арабистонидан 9 та рейс амалга оширилиб, 1 680 нафар, Бирлашган Араб Амирликларидан 2 та рейс орқали 394 нафар фуқаро олиб келинган.

Шунингдек, 7 март куни Эрондан 5 нафар фуқаро ҳам Ўзбекистонга қайтарилган.

7 март куни Қатар ва Саудия Арабистонидаги элчихоналар Ўзбекистон Транспорт вазирлиги билан биргаликда Доҳа шаҳрида бўлган Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини (208 нафар) эвакуация қилган.

Фуқаролар “Centrum Air” авиакомпанияси рейси билан Ар-Риёд халқаро аэропортидан учиб, жорий йил 8 март куни соат 05:40 да Тошкентга соғ-саломат етиб келган.

Шу билан бирга, Қатардаги дипломатик ваколатхона томонидан кейинги эвакуацияни амалга ошириш доирасида фуқароларнинг иккинчи гуруҳи (126 нафар) шакллантирилгн. Улар дипломатлар ҳамроҳлигида Элчихона томонидан ижарага олинган автобусларда (3 та) Доҳа шаҳридан олиб чиқилиб, “Риёд – Тошкент” йўналиши бўйича 8-март куни амалга ошириладиган чартер рейси орқали эвакуация қилиниши режалаштирилган.

Фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалалроқ Яқин Шарқдаги можаро фонида жорий йил 28 февралдан буён ушбу минтақадан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 17 152 нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди. Яқин Шарқдан қайтарилган ўзбекистонликлар 19 мингдан ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

эвакуация Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг