ЯИМ ҳажми энг юқори бўлган ҳудуд маълум бўлди
Жамият
−
26 Ноябрь 2021
7774Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида ялпи ички маҳсулоти ҳажми 87,8 триллион сўмни ташкил қилиб, ҳудудлар кесимида етакчи бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Статқўмга кўра, сўнгги 9 ойда жорий нархларда ҳудудларнинг ЯИМ ҳажми қуйидагича:
- Тошкент шаҳри — 87,8 трлн. сўм;
- Тошкент вилояти — 57,2 трлн. сўм;
- Навоий вилояти — 42 трлн. сўм;
- Самарқанд вилояти — 37,8 трлн. сўм;
- Фарғона вилояти — 33,6 трлн. сўм;
- Қашқадарё вилояти — 31,7 трлн. сўм;
- Андижон вилояти — 30,4 трлн. сўм;
- Бухоро вилояти — 27,4 трлн. сўм;
- Наманган вилояти — 24,1 трлн. сўм;
- Сурхондарё вилояти — 21,4 трлн. сўм;
- Хоразм вилояти — 18,9 трлн. сўм;
- Қорақалпоғистон Р. — 18,1 трлн. сўм;
- Жиззах вилояти — 15,9 трлн. сўм;
- Сирдарё вилояти — 11 трлн. сўм.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,9 фоизни, жумладан, саноат – 109,0 фоизни, хизматлар – 107,6 фоизни, қишлоқ хўжалиги – 104,2 фоизни ташкил қилган. Савдо айланмаси ҳажми 167,0 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 109,8 фоизга ўсган.
LiveБарчаси