ЙҲХХга янги раҳбар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Шерзод Шокирович Ибрагимов тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Шерзод Ибрагимов тайинловга қадар ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2019 йилдан бугунги кунгача ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган полковник Олим Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Шерзод Ибрагимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг