ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади
Ўзбекистон
−
08 Июль 2024 5307 1 дақиқа
8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг Юнусобод туманидаги рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча ёпилади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилар қуйидаги бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин:
• Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод);
• Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум);
• Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118А-уй (Собир Раҳимов);
• Сергили тумани Сергили автомашина бозор ҳудудида.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь