TikTok АҚШ Ҳукуматини судга берди
Олам
−
26 Август 2020
6491TikTok хўжайини Хитойнинг ByteDance компанияси АҚШ Президенти администрациясини судга берди. Компания Президент Дональд Трампнинг мамлакатда TikTok`ни тақиқлаш тўғрисидаги қарори борасида даъво билан чиққан. Бу ҳақда “The Bell” хабар берди.
Қайд этилишича, компания TikTok масаласида АҚШ Ҳукумати билан жиддий баҳсларга ҳам тайёр. Компания TikTok жамоаси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ниятида.
“Биз администрациянинг TikTok миллий хавфсизликка таҳдид солиши ҳақидаги фикрларига қўшилмаймиз аввалроқ бу мавзуда эътироз билдиргандик. Ҳаракат қилиш вақти келди”, дейилади баёнотда.
TikTok раҳбарияти АҚШ Ҳукумати компанияга қўйган талабларни қабул қилишга рози бўлганига қарамай тақиқ қўйилаётганидан ҳайратда. Ваҳоланки, улар бу талабларни дастлаб қабул қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп 6 август куни мамлакатда TikTok фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарорини имзолаганди. Қарор 45 кундан сўнг кучга кириши белгиланган. Бу вақт ичида компания ўз улушини америка компаниясига сотишга улгурса, дастур фаолияти давом эттирилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь