TikTok ва WeChat блокланади. Трамп фармонни имзолади
Олам
−
07 Август 2020
8719АҚШ Президенти узоқ вақтдан тилидан туширмаётган Хитойнинг TikTok ва WeChat дастурларини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу Америка фуқароларига ушбу дастурларнинг эгалари ҳисобланган ByteDance ва Tencent компаниялари билан ҳар қандай келишув тузишни тақиқлайди.
Ҳужжатлар Оқ уй расмий сайтида эълон қилинди ва 45 кундан сўнг кучга киради.
Трамп Хитой компаниялари ишлаб чиққан дастурлар АҚШнинг миллий хавфсизлиги, ташқи сиёсати ва иқтисодиётига хавф солади деб ҳисоблаяпти. Қарорда белгиланишича, TikTok ва WeChat фойдаланувчилар ҳақида кўплаб ахборотларни йиғиб боради. Оқ уй Хитой Коммунистик партияси дастур маълумотларидан фойдалана олишини тахмин қиляпти.
Хитой томони расмий Вашингтоннинг ҳаракатларига эътироз билдирди. Пекин Трампдан иқтисодий масалаларни сиёсийлаштирмасликни талаб қилган.
Бир неча кун олидан Трамп АҚШда TikTok блокланишини маълум қилганди. Бу орада Microsoft ByteDance компаниясининг АҚШ, Канада, Австралия ва Янги Зеландиядаги бизнесини сотиб олиш истагини билдирганди. Агар келишув 15 сентябргача амалга ошмаса, у мамлакатда бутунлай блокланади
LiveБарчаси