Трамп таҳдидидан кейин Хитой компанияси TikTok`даги улушини сотишга тушди
Олам
−
01 Август 2020
14394Хитойнинг ByteDance компанияси ўзи томонидан ишлаб чиқилган TikTok дастури АҚШда блокланмаслиги учун ижтимоий тармоқнинг Америкадаги бўлинмсини сотишга қарор қилди.Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Хитой компаниясининг улушини барча учун яхши таниш бўлган Microsoft сотиб олмоқчи. У улушни сотиб олгач, ижтимоий тармоқнинг америкалик фойдаланувчилари маълумотларига жавобгар бўлади.
Агентликнинг таъкидлашича, хитой компанияси дастурда кичик улушини сақлаб қолишга ҳаракат қилган, бироқ Оқ уй бунга рози бўлмаган.
ByteDance`нинг бундай қарорга келишига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг мамлакатда TikTok фаолиятини чеклаши ҳақидаги баёноти сабаб бўлди. Бундан аввалроқ эса “Bloomberg” ўз манбасига асосланиб, Трамп ByteDance компаниясини TikTok`даги улушидан воз кечишга мажбур қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эди. Оқ уй раҳбарининг бу дастурга "тиш қайраши"га компаниянинг Хитой расмийлари билан тил бириктиргани ҳақидаги тахминлар сабаб бўлди.
LiveБарчаси