Xon Saroy спортчилари Arnold Classic Amateur 2026 да ғолиб бўлди
Бизнес
−
10 Март 1611 2 дақиқа
Arnold Classic Amateur 2026 – бу Arnold Schwarzenegger томонидан асос солинган халқаро ҳаваскор бодибилдинг турнири бўлиб, у энг йирик спорт фестивалларидан бири бўлган Arnold Sports Festival доирасида ўтказилади. Мусобақа 2026 йил 5 март куни АҚШнинг Колумбус шаҳридаги Greater Columbus Convention Center’да бўлиб ўтди.
.jpg)
Xon Saroy жамоаси 6 нафар иштирокчидан иборат бўлиб, уларнинг 4 нафари совринли ўринларни эгаллади:
- Бахшулла Сайфуллаев – 1-ўрин, олтин медаль;
- Иброҳим Латипов – 1-ўрин, олтин медаль;
- Розибек Ҳакимов – 2-ўрин, кумуш медаль;
- Абдуваҳоб Болтабоев – 3-ўрин, бронза медаль.

Arnold Classic Amateur бодибилдинг бўйича дунёдаги энг нуфузли ҳаваскор турнирлардан бири ҳисобланади ва келажакдаги профессионал спортчилар учун муҳим старт майдонига айланади. Жумладан, Иброҳим Латипов ушбу мусобақадаги муваффақиятли чиқиши учун ПРО-картага эга бўлди. Бу унга IFBB Pro League профессионал лигасига иштирок этиш имкониятини беради.
.jpg)
Турнирда спортчиларнинг юқори натижалари уларнинг меҳнати, кўп йиллик интизоми, кучли иродаси ва ҳар кунги машғулотларининг натижасидир. Бундай ғалабалар нафақат спортчиларнинг ўзига, балки бутун Ўзбекистон бўйлаб миллионлаб инсонларга ҳам илҳом бағишлайди.
Чунки меҳнат, сабр ва мақсадга садоқат орқали энг юқори чўққиларни забт этиш мумкинлигини кўрсатади. Xon Saroy компанияси тажрибали ҳамда ёш спортчиларни қўллаб-қувватлашни давом эттириб, Ўзбекистон байроғини халқаро майдонларда баланд кўтаришга ҳисса қўшмоқда.

Xon Saroy қурилиш компанияси ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган. Бугунги кунга қадар компания Тошкент ва Навоий шаҳарларида 13 та объектни амалга ошириб, фойдаланишга топширган. Компания нафақат қурилиш соҳасини, балки маданият ва спорт ривожини ҳам фаол қўллаб-қувватлаб келмоқда.
Xon Saroy алоқа маркази: +998(71)2007400
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси