Фотогалерея: Ёнғиндан кейинги Нотр-Дам
Бу қизиқ
−
17 Апрель 2019
12930Олдинроқ, жорий йилнинг 15 апрель куни Париж шаҳрида жойлашган энг қадимий бинолардан бири Нотр-Дам ибодатхонасининг ёниб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Деярли 15 соат давом этган ёнғин бартараф этилгач, тезда ибодатхонани қайтадан тамирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Ёнғин вақтида ибодатхона ҳудудига ташриф буюрган Фрация Президенти Эммануэль Макрон тез кунда соборнинг қайта тикланишига вада бериб, бунга ҳукуматнинг маблағ ажратишини ва хорижда ҳам бу учун маблағлар йиғилишини маълум қилган эди.
Франция расмийлари, тадбиркорлар, жамоат ташкилотлари ва тарихий обидаларни ҳимоя қилувчи ташкилотлар соборни тиклаш учун маблағ тўплашга киришдилар. Пул йиғиш ишлари учун махсус жамғарма ташкил этилди.
Сешанба куни жамғарма бўлим бошлиғи Франк Риестер соборни қайта тиклаш учун хайр-эҳсон қилиш мумкин бўлган интернет-портал ишга туширилганини маълум қилди. Айни пайтга келиб йиғилган умумий маблағ 1 млрд евродан ортиб кетган.
Маълумот учун, Нотр-Дам ибодатхонаси Париж шаҳридаги кўплаб одамлар ташриф буюрадиган масканлардан бири эди. Гарчи соборнинг катта қисми ёниб кетган ва атроф тўла ўраб олинган бўлсада, ибодатхонанинг ҳозирги ҳолатига қизиқиб, уни томоша қилиш учун минглаб одамлар ташриф буюрмоқда.
Ҳозир этиборингизга ибодатхонанинг ёнғиндан кейинги ҳолатлари туширилган расмларни ҳавола этамиз.
LiveБарчаси