Парижда даҳшатли ёнғин!
Олам
−
15 Апрель 2019
11080Франция пойтахти Парижнинг рамзларидан бири бўлган Нотр-Дам номли католик черковида бугун, 15 апрель куни ёнғин чиқди. Маҳаллий ОАВнинг тарқатган хабарига қараганда, ёнғин шаҳарнинг энг маҳобатли биносида соат 18:50 да бошланган.
Ёнғин чиққан заҳотиёқ бино ва унинг атрофидагилар эвакуация қилинган. ОАВнинг маълум қилишича, ёнғин оқибатида черков томи қулаб тушган. Шунингдек, бинонинг юқори қисмидаги безаклар, қолаверса, соат ҳам қулаган.
Ҳозирча ёнғин келиб чиқиши сабаблари маълум эмас. Франция ёнғин департаментидан хабар қилишларича, ёнғинга черковда олиб борилаётган реконструкция ишлари сабаб бўлган.
Париж шаҳар мэри Анн Идальго ушбу ҳодиса юзасидан Twitter’да чиқиш қилиб, унинг даҳшатли воқеа эканини айтди ва одамларни ўраб олинган ҳудудлардан ичкарига кирмасликка чақирди.
Франция Президенти Эммануэль Макрон барча режаларини бекор қилиб, ёнғин содир бўлган ҳудудда отланган.
Президент Дональд Трамп ҳам қуруқ қолмай, Twitter’да чиқиш қилди. У "Нотр-Дамдаги улкан алангага қараш жуда даҳшатли", дея пост қолдирди ва ўт ўчирувчиларга тезроқ ҳаракатланишларини, қолаверса, ёнғинни ўчиришда авиациядан фойдаланишларини маслаҳат берди.
Маълумот ўрнида, мазкур обида XII-XIV асарларга оид бўлиб, у европанинг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган маскани саналади.
LiveБарчаси