Нотр-Дам ибодатхонасидаги даҳшатли ёнғин бартараф этилди
Олам
−
16 Апрель 2019
6112Аввалроқ, Париж шаҳридаги Нотр-Дам – “Муқаддас она” ибодатхонаси ёниб кетгани ҳақида маълумот берган эдик. Айни вақтга келиб, содир бўлган ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар қилмоқда.
“Айни пайтда ҳудудни кўздан кечираяпмиз. Қолиб кетган ёнғин ўчоқлари йўқ қилинмоқда. Ёнғин қайта чиқмаслиги учун иссиқ конструкцияларни совутаяпмиз”, дея маълум қилган Париж ўт ўчириш хизмати ходими Габриэль Плюс
Ёнғиннинг келиб чиқишига, тахминий сабаб сифатида ибодатхона ҳудудида олиб борилаётган қайта таъмирлашлар келтирилмоқда. Шу сабабдан ҳудуд тўлиқ ўраб олинган.
Ёнғинни бартараф этиш учун 400дан ортиқ ўт ўчирувчилар иш олиб боришди. Агар ёнғин вақтида бино қулаши хавфи пайдо бўлса, ўт ўчирувчиларни қутқариш учун авиатция ҳам жалб этилган.
Ёнғин ҳудудига Франция Президенти Эммануэль Макрон ва премьер-министр Эдуар Филипп ҳам ташриф буюрган. Президент “Муқаддас она” ибодатхонаси бутун французларнинг рамзий тимсоли эканлигини таъкидлаган.
Шунингдек, у бу ёнғинни даҳшатли драмага қиёслаган ва тез кунда ибодатхонанинг қайта тикланишига вада берган.
Расмий Парижнинг маълум қилишича, ибодатхонанинг асосий қисмлари сақлаб қолинган.
LiveБарчаси