WhatsApp ва Telegram’га “вызов”: Маскнинг янги мессенжери ишга тушади
Технология
−
12 Апрель 3140 2 дақиқа
X компанияси iOS учун алоҳида XChat иловасини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда – релиз жорий йил 17 апрелга белгиланган. Бу ҳақда IXBT хабар берди.
Қайл этилишича, янги мессенжер платформа экотизимининг бир қисмига айланади ва хавфсизлик ҳамда қулай мулоқотга йўналтирилган функциялар тўпламини таклиф этади. Асосий имкониятлар қаторига қуйидагилар киради:
- Ёзишмаларни тўлиқ шифрлаш (end-to-end encryption);
- Скриншотлардан ҳимоя;
- Хабарларни барча иштирокчилар учун таҳрирлаш ва ўчириш.
Фойдаланувчилар қурилмалар ўртасида овозли ва видеоқўнғироқларни амалга оширишлари мумкин, жумладан, платформа туридан қатъи назар, чекловларсиз гуруҳли қўнғироқлар ҳам мавжуд бўлади.
Бундан ташқари, XChat ўчиб кетувчи хабарлар ва юзлаб иштирокчилардан иборат йирик гуруҳли чатларни қўллаб-қувватлайди. Алоҳида таъкидланишича, иловада реклама бўлмайди, бу эса WhatsApp ва Telegram каби рақобатчилар фонида муҳим устунликка айланиши мумкин.
Ўтган йилнинг ёзидаёқ Илон Маск файллар алмашинуви ва қўнғироқларни қўллаб-қувватлайдиган, XChat номи билан танилган янги хабар алмашиш тизими ишга туширилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган.
XChat аудио ва видеоқўнғироқларни телефон рақамини кўрсатмасдан амалга оширишни таъминлайди, бу эса уни WhatsApp ва Telegram каби рақобатчилардан ажратиб туради.
XChat’нинг ишга туширилиши – X платформасини ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва бошқа сервисларни бирлаштирган универсал иловага айлантириш стратегиясининг бир қисми экани айтилмоқда.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель