WBО Александр Усикка камарини ҳимоя қилишини буюрди
Спорт
−
13 Март 2025 4819 1 дақиқа
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) украиналик чемпион Александр Усик учун мажбурий рақиб қилиб Жозеф Паркерни тайинлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ҳар икки боксчининг расмийлари яқин 30 кун ичида жанг ўтказиш бўйича келишиб олишлари шарт.
Маълумот ўрнида, Жозеф Паркер сўнгги жангида хитойлик Чжан Чжилейга қарши баҳсда ғалаба қозонди. Усик эса охирги жангини 2024 йилнинг декабрида ўтказган ва ўшанда Тайсон Фьюрини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, тоифанинг мутлақ жаҳон чемпионлигини ўзида сақлаб қолди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025