Вучич НАТОни Югославияни бомбардимон қилгани учун жавоб беришга чақирди

Олам

image

Сербия Президенти Александр Вучич НАТОни 1999 йилда Югославия Федератив Республикасига қарши тажовузи учун жавоб беришга чақирди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари альянснинг Югославияга қарши агрессиясининг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилган мотам тадбирларида айтиб ўтди.

“24 йил ўтди, сиз бизнинг ҳудудимизни парчалаб ташладингиз. 79 нафар болани, 2,5 минг фуқарони, нафақат тинч аҳолини, балки аскарлар ва полициячиларни ҳам ўлдирдингиз. Сиз кимсизки, ўз ҳудудингизда ва ўз юртингизда бўлган аскарларимиз ва милиционерларимизни ўлдирасиз? Бизнинг аскарларимиз ва полициячиларимизни ўлдиришга қандай ҳаққингиз бор? Сизга бу ҳуқуқни ким берди? Сиз ҳеч қандай гуманитар фалокатнинг олдини олмадингиз. Сиз бошқа давлат ҳудудига қадам босмаган бир эркин ва суверен мамлакатда исёнчи гуруҳларни қуроллантирдингиз”, дейди Александр Вучич.

Шунингдек, Сербия Президенти ўз нутқи давомида республика 1999 йилги НАТО агрессиясини барча серблар йўқ бўлгандагина унутишини таъкидлаган.

Сербия НАТОнинг Югославияга қарши агрессиясининг 24 йиллигини нишонламоқда. Бу йил хотира тадбири Сомборда бўлиб ўтди. Сабаби 1999 йили илк бор айнан шу ерга бомба тушиб, биринчи Сербия фуқароси ҳалок бўлганди. НАТОнинг Югославияга қарши агрессияси 1999 йил 24 мартда бошланган ва 78 кун давом этган.

НАТО маълумотларига кўра, операция давомида альянс мамлакатлари авиацияси 38 мингта парвозни амалга оширган, уларнинг 10 мингдан ортиғи бомбардимон қилишдан иборат эди.

Сербия маълумотларига кўра, бомбардимонлар оқибатида 3,5 мингдан 4 минггача одам ҳалок бўлиб, 10 мингга яқин одам яраланган. Уларнинг учдан икки қисми тинч аҳоли бўлган. Моддий зарар 100 миллиард долларни ташкил этган.

НАТО кучлари томонидан Югославия бомбардимон қилинган даврда Сербия ҳудудига снарядларда 15 тонна тугаган уран ташланган.

Шундан сўнг, мамлакат Европада онкологик касалликлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллади, портлашлардан кейинги дастлабки 10 йил ичида республикада 30 мингга яқин одам саратон хасталигига чалинган, улар ичида 10 мингдан 18 минггача вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Александр Вучич Югославия бомбардимон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг