Возинья Мессининг жамоадошига айланиши мумкин
Спорт
−
08 июл 1425 1 дақиқа
АҚШнинг “Интер Майами” клуби Кабо-Верде миллий терма жамоаси дарвозабони Возиньяни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг “Marca” нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 40 ёшли посбоннинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ишончли ўйини “Интер Майами” раҳбариятида катта таассурот қолдирган. Шу боис клуб эркин агент мақомидаги тажрибали дарвозабон билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда. Агар трансфер амалга ошса, Возинья аргентиналик юлдуз Лионель Месси билан бир жамоада тўп суради.
Возинья Португалиянинг иккинчи дивизионида иштирок этувчи “Шавиш” клубини тарк этгач, эркин агентга айланган. “Transfermarkt” портали унинг трансфер қийматини 50 минг евро деб баҳоламоқда.
Маълумот учун, Кабо-Верде терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида қатнашиб, 1/16 финалга қадар етиб борди. Жамоа ушбу босқичда амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинага қўшимча вақтларда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Гуруҳ босқичида Кабо-Верде Испания (0:0), Уругвай (2:2) ва Саудия Арабистони (0:0) билан дуранг ўйнаб, ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган эди.
Live
Барчаси