Возинья энди ўз лақабини футболкасига ёздира олмаслиги мумкин
Sport
−
29 July 1523 2 minutes
Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Возинья Чили чемпионатида ўзининг машҳур лақабидан фойдалана олмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Emol” нашри хабар берди.
40 ёшли дарвозабон Чилининг “Коло-Коло” клуби билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришган. У яқин кунларда Чилига етиб бориб, тиббий кўрикдан ўтади ва расман шартнома имзолайди.
Чили чемпионати қоидаларига кўра, футболчиларнинг либосида фақат отасининг фамилияси, онасининг фамилияси ёки иккаласи ҳам ёзилиши мумкин. Лақаблардан фойдаланишга эса рухсат берилмайди.
Дарвозабоннинг тўлиқ исми Жозимар Жозе Эвора Диаш бўлиб, Возинья унинг футболдаги машҳур лақаби ҳисобланади. У мазкур лақабни фақат махсус рухсат олинган ёки мусобақа қоидаларига ўзгартириш киритилган тақдирдагина сақлаб қолиши мумкин.
Возинья 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги ҳаёти ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, мусобақадан кейин ҳаёти тубдан ўзгарган.
“Ҳаётимда содир бўлган воқеалардан жуда бахтлиман ва миннатдорман. Албатта, бундай воқеаларни олдиндан тасаввур қилиш қийин эди. Бу ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмас даражадаги ҳолат бўлди. Ҳозир эса мен учун янги ҳаётга кўникиш бироз қийин кечмоқда”, дейди дарвозабон.
Маълум қилинишича, Жаҳон чемпионатидан сўнг, Возиньянинг ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилари сони 56 мингдан 29 миллиондан ортган етган. Футболчининг таъкидлашича, бундай машҳурлик у учун мутлақо кутилмаган бўлган.
Live
All