Воронежда дрон ҳужуми туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди

Олам

image

Россиянинг Воронеж вилоятидаги Подгоренский тумани аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларига қарашли учувчисиз учоқ ҳужумидан кейин фавқулодда ҳолат жорий этилди. Бу ҳақда вилоят губернатори Александр Гусев маълум қилди.

Дрон ҳужуми бугун, 7 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳодиса оқибатида омборхонада ёнғин содир бўлган.

“Тунда Украина дрони билан ҳодиса юз берган Подгоренский тумани қишлоғи чегараларида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Портловчи объектларни портлатиш давом этмоқда. Портлашлардан бири оқибатида тураржой биносининг ёрдамчи биноси ёниб кетди. Ёнғин аллақачон ўчирилган. Қурбонлар йўқ”, деб ёзади вилоят раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Россия 6 июлга ўтар кечаси Shahed дронлари билан Украинанинг Суми вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объектларига зарбалар берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Воронеж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made