Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади
Жамият
−
24 Февраль 1652 1 дақиқа
Ёшлар ишлари агентлигида Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади. Бу ҳақда бугун, 24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида ўтказилаётган Президент Шавкат Мирзиёев ва ёшлар учрашувида маълум қилинди.
Учрашувда қайд этилишича, бугун дунё аҳолисининг 10 фоиздан ортиғи волонтёрлик билан шуғулланмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатда волонтёрлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини яратилгани, Волонтёрлар мактаби, олийгоҳларда марказлар ташкил қилинганининг ҳисобига Ўзбекистонда ҳам бундай ёшлар 5 карра кўпайган.
Экология, тиббий хизмат, таълим, фавқулодда вазиятларда кўмаклашиш йўналишидаги волонтёрларнинг сони 100 мингдан ошган.
Мана шундай ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, фаол кўнгилли ёшлардан иборат Волонтёрлик ҳаракатини ривожлантириш бўйича Васийлик кенгашини ташкил қилиш таклиф этилган.
Ёшлар ишлари агентлигида Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади. Ушбу жамғармага ҳар йили бюджетдан 20 миллиард сўмдан маблағ берилади. Бунга қўшимча вилоят ҳокимлари ҳам маҳаллий бюджетдан 3 миллиард сўмдан ажратади.
Мазкур маблағлар ҳисобидан ёшларнинг волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади. Кўнгилли ёшларга “ижтимоий фаоллик картаси” очилиб, экология, ижтимоий ҳимоя, тиббиёт, таълим, жамоат хавфсизлиги каби йўналишлардаги иштирокига қараб, балл бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йиғилишда энди олис ҳудудлардаги ўқув марказлари ўқитувчилари учун даромад солиғи 7,5 фоиз бўлиши ҳақида маълум қилинганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март