Ёшлар ишлари агентлигининг ваколатлари кенгаяди
Жамият
−
19 Август 2023
6509Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасида махсус ваколатли орган этиб белгиланди. Кеча, 18 август куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Қонун билан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, қуйидагилар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг вазифалари ҳисобланади:
- соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
- қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Қонун билан Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатлари белгиланди.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига соҳада норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш бўйича ваколатлар берилди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LiveБарчаси