Вирус блокаторлари коронавирусдан ҳимоя қиладими?

Интервью

Коронавирус пандемияси бошлангач, тиббий ниқоблар, дезинфекция воситалари ва вирусларга қарши дори-дармонларнинг савдо ҳажми ортди. Аввалига барча мамлакатларда уларнинг тақчиллиги сезилган бўлса, орадан вақт ўтиб, дорихоналарда янги турдаги маҳсулотлар пайдо бўлди. Коронавирус баҳонасида вирус блокаторлари ҳам оммалашди. Кимдир уларни янги турдаги коронавирус COVID-19 дан ҳимояловчи энг самарали восита деса, яна бошқалар унинг коронавирус учун фойдасиз эканини айтади. Хўш, аслида қандай? Биз ушбу саволларга аниқлик киритиш мақсадида Вирус-стоп лойиҳасининг маркетинг бўйича менежери Малика Юсупова билан суҳбатлашдик. 

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 
 
Феруза Нажмиддинова, журналист: — Вируслар блокатори нима?

Малика Юсупова, Вирус-стоп лойиҳасининг маркетинг бўйича менежери: —  Ecom air mask вируслар блокатори – бу хлор диоксидидан фойдаланган ҳолда вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва аллергенлар каби ҳаётимизда учрайдиган барча микроб турларини йўқ қилиш учун мўлжалланган инновацион технология бўлиб, у ҳаво йўли билан юқадиган касалликлардан максимал ҳимоя қилиш хусусиятига ҳам эгадир.

Ф.Н.: — Вируслар блокаторлари ва коронавирус ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд. Блокатор тўғридан-тўғри айнан COVID-19 тарқалиши билан машҳурликка эришди.

М.Ю.: — Дарҳақиқат, улар карантин даврида оммалашди. Гарчи биз ушбу маҳсулот савдоси билан 3 йилдан ортиқ вақтдан бери шуғулланяпмиз. Дунё бозорида блокаторлар 10 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд. Бироқ, биз ҳеч қачон Ecom air mask коронавирусдан тўғридан-тўғри ҳимоя қилиши ҳақида айтмаганмиз. Aммо у танани грипп, шамоллаш ва аллергиядан ҳимоя қилиши мумкин. 

Вирус блокаторлари оммалашганини айнан бу йил бошида коронавирус тарқалиши билан боғлаш мумкин, шуни айтишим мумкинки, агар унга вақт нуқтаи назаридан қарасак, биз ушбу маҳсулотни уч йилдан буён оммалаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Бутун дунёда сўнгги ўн йил ичида у кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурди. Шу сабабли, биз Ecom air mask вирус блокаторларини коронавирус инфекциясининг давоси сифатида кўрсатмаймиз, бизнинг ҳаво ниқобимиз профилактикага мослаштирилган. 

Ф.Н.: — Нима блокаторлар коронавирус пайдо бўлгандан кейин оммалашди?

М.Ю.: — Менимча, одамлар номаълум касалликдан қўрқиб, ҳар қандай нарсани қўллай бошлаганликлари билан ушбу ҳолатни боғлаш мумкин. Шунингдек, кўплаб таниқли шахслар улардан фойдаланишни бошладилар. Ҳатто, бошқа мамлакатларда ҳам блокаторларга бўлган талабнинг ошиши кузатилди. Хусусан, Япониянинг ўзида савдо дўконлари пештахталарида айнан вирус блокаторларининг қолмагани кўзга ташланди. Улар одамга ҳеч қандай таъсир ўтказмасдан, атрофимиздаги ҳавони дезинфекциялаш орқали ҳимоя қилишини инкор эта олмаймиз. Ҳар қандай ҳолатда, оддий гигиена қоидаларига риоя қилишингиз ва бевосита алоқаларни чеклашингиз лозим.

Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, вирус блокаторлари, хусусан, бактериялар, замбуруғлар ва чангчалардан ташқари ҳавони вируслардан дезинфекция қилади, коронавирус ҳам вирус бўлиб, кейинчалик хлор концентрацияси билан реакцияга киришувчи оқсил қобиғига эга. Бу вируслар учун зарарли, аммо одамлар учун мутлақо зарарсиздир.

Шунингдек, вирус блокаторининг ҳаво ниқоби эканлигини ҳисобга олиш керак, аммо тўғридан-тўғри алоқаларга нисбатан у ҳимоя қилишни кафолатлай олмайди. У ҳавода айланиб юрадиган вируслар, бактериялар, замбуруғлар ва чангчаларга қарши профилактика қилади. Шунинг учун, блокаторлардан фойдаланиш билан бирга оддий гигиена қоидаларига риоя қилиш орқали сиз юқтириш эҳтимолини максимал тарзда камайтиришингиз мумкин.

Ф.Н.: — Aгар мен ушбу блокаторни тақишни бошласам, унинг амал қилиш муддати қачон тугайди?

М.Ю.: — Ecom air mask вирус блокатори 30 кунга мўлжалланган, шу даврда хлор диоксидидан иборат блокатор ҳаводаги сув буғи билан реакцияга киришади ва ҳавони 1 м3 радиусда зарарсизлантирувчи ҳимоя шарини ҳосил қилади. Муддати тугагандан сўнг, у дезинфекцияловчи ҳудудни ажратишни тўхтатадими?

Ф.Н.: — У шунчаки ҳимоя қилишни тўхтатадими? У одамлар учун зарарли бўлиб қолмайдими?

М.Ю.: — Вирус блокатори шунчаки ҳимоя қилишни тўхтатади, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам у одамлар учун зарарли бўлмайди, хлор диоксидининг бутун ҳажми реакцияга киришади ва биз олдинроқ муҳокама қилганимиздек, дезинфекцияланган ҳудудни ажратишни тўхтатади.


Ф.Н.: — Aйни даврда бозорда сифатли ва сифатсиз тиббий ниқоблар мавжуд. Дорихоналарда 10 000 ва 20 000 сўмлик блокаторлар ҳам бор. Бошида уларнинг нархи 250 000-300 000 сўм эди. Блокаторлар масаласи вазият қандай? 

М.Ю.: — Шубҳасиз, ҳозирги вақтда бозор турли хил блокаторлар билан тўлган. Ҳар бир ишлаб чиқарувчи ўз хусусиятларига эга бўлиб, маълум сертификатларни тақдим этади ва керакли тадқиқотларни олиб боради. Ҳар қандай маҳсулотнинг, шу жумладан блокаторларнинг нархи бевосита бунга боғлиқдир. Шунингдек, асл маҳсулот эканлиги, етказиш шартлари, сақлаш масалалари ҳам бор. Маҳсулотларимизга келсак, бизнинг товарлар тўлиқ сертификатлангани, ташиш ва сақлаш шартларига риоя қилиниши ҳақида ишонч билан айтишимиз мумкин. Биз олиб киришни қайта тиклаганимизда, блокаторлар нархи янада юқори эди, биз нархларни барқарорлаштириш ва нархнинг асоссиз кўтарилишининг олдини олиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик. Aйни пайтда чакана нархлар 150 минг сўмга тенгдир. Ушбу маҳсулотларнинг барчаси барча керакли ҳужжатлар ва сертификатларга эга. Биз Япон ишлаб чиқарувчисини тарқатмоқдамиз ва бизнинг асосий устунлигимиз – ФДA сертификатидир. ФДA – бу нуфузли америка тартибга солиш органи бўлиб, унинг асосий мақсади асосан бозорга сифатсиз, зарарли маҳсулотларнинг кириб келишининг олдини олишдан иборатдир. Шу сабабли, биз маҳсулотимиз сифатини ишонч билан эълон қилишимиз мумкин.

Ф.Н.: — Сизнингча, бозордаги 20 000-30 000 сўмлик блокаторлар, қанчалик сертификатланган, улар асл маҳсулотларми, зарарсизми ва қандай қилиб сохта маҳсулотларни асл маҳсулотлардан ажратиш мумкин?

М.Ю.: — Биз кимдадир асл, бошқа бировда эса зарарли маҳсулот деб даъво қилмаймиз. Биз фақат ўз маҳсулотимиз учун жавобгармиз, чунки биз ҳужжатлар ва далилларга асосланамиз. Бизга бошқа блокаторларнинг кучли ҳид чиқариши ҳақида мурожаатлар келиб тушган ҳолатлар бўлган (эҳтимол у ерда ажратиб чиқариш технологияси бузилгандир ва ҳоказо). Бизнинг маҳсулотимиз бироз сезилиб турадиган ҳид чиқаради ва одамларнинг ғашига тегмайди.

Ушбу видеоинтервьюни QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Блокаторлар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made