Винисиус ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
25 Октябрь
1140“Реал Мадрид”нинг бразилиялик аъзоси Винисиус Жуниор Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди. Бу ҳақдан UEFA расмий сайти хабар берди.
Виниcиус умумий босқичнинг 3-турида "Боруссия"га қарши ўйинда 3 та гол уриб, хет-трик қайд этди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Винисиусдан ташқари совринга "Барселона" аъзоси Рафинья, “Монако” аъзоси Такуми Минамино ва “Милан” футболчиси Тейани Рейндерс даъвогарлик қилди, бироқ якунда ташкилот қироллик клуби аъзосига совринни топширишни қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда Винисиусни ҳақорат қилмоқчи бўлган мухлислар ҳибсга олингани хабар қилинганди.