Винисиус “Реал” тарихига кирди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” клуби вингери Винисиус Жуниор клуб сафида ўзининг 100-голини урди. ЕЧЛ доирасида у “Зальцбург” дарвозасига 2 бор гол киритди. 

23 январга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси 7-тури доирасида “Реал Мадрид” ўз уйида “Зальцбург”ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Винисиус Жуниор ўз ҳисобига дубльни расмийлаштирди. Бразилияликнинг иккинчи голи муҳим воқеа бўлди. 

У клуб сафида умумий ўзининг 100-голини киритди. Бу натижа учун Винисиуч 291 та ўйинда майдонга тушди. 25 ёшли футболчи “қироллик клуби” тарихида 100 та гол уришга муваффақ бўлган 23-футболчига айланди. Шундан 13 нафари испаниялик, қолган 10 таси хорижлик футболчи саналади.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Винисиус ЕЧЛнинг ҳафта футболчиси бўлиш учун даъвогарлар қаторида қайд этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Винисиус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг