Винисиус “класико”да энг кўп гол урган бразилиялик футболчига айланди
Спорт
−
22 Апрель
1853Винисиус Жуниор “Барселона”га қарши Ла Лига 32-тур учрашувида (3:2) пенальтини голга айлантирди. “Реал Мадрид” вингери “кўк-анорранглилар” дарвозасига фаолиятидаги 7-голини урди ва “Эль-класико”да гол урган бразилиялик футболчилар орасида пешқадам бўлиб олди.
23 ёшли футболчи бу борада “класико”ларда 6 тадан гол урган ҳамюртлари Роналдо ва Эваристо де Македони ортда қолдирди.
Жованни, Ривалдо ва Роналдиньо мадридликлар ва каталонияликлар қарама-қаршилигида 5 тадан гол урган. Неймар ва Ромарио ҳисобида 3 тадан гол мавжуд.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” Испания чемпионатининг ортда қолган 32-туридан сўнг, 81 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. 71 очко билан “Барселона” иккинчи, 68 очко тўплаган “Жирона” 3-ўринни банд этган.