“Вильярреал” дарвозабони ЕЧЛ ўйини олдидан куролли ҳужумга учради
Спорт
−
16:24 354 2 дақиқа
“Вильярреал” дарвозабони Петер Гулачи Чемпионлар лигаси доирасида “Наполи”га қарши учрашув олдидан уйида қуролли босқинга учради. Ҳодиса вақтида футболчининг рафиқаси ва икки нафар ёш фарзанди ҳам уйда бўлган. Бу ҳақда “Nemzeti sport” нашри хабар берди.
Хабарларга кўра, 36 ёшли венгриялик дарвозабон ва унинг рафиқаси босқинчилар томонидан қурол билан таҳдид қилинган. Жиноятчилар улардан сейф, пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни талаб қилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жисмоний жароҳат олмаган. Бироқ воқеа оила аъзоларига жиддий руҳий таъсир кўрсатган. Маълумотларга кўра, Гулачи ҳодисадан кейин деярли ухлай олмаган. Клуб билан келишилган ҳолда у “Наполи”га қарши ўйин учун қайдномага киритилмаган. Унинг ўрнини дарвозада Луис Жуниор эгаллади.
Босқин футболчининг оиласи яшайдиган Испаниянинг Валенсия шаҳри яқинидаги Пусоль ҳудудида, Монастериос тураржой мажмуасида содир бўлган.
“Вильярреал” жамоаси воқеа ҳақида тегишли органларга зудлик билан хабар берилганини маълум қилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда. Ҳужумчилар ҳақида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган.
Маълумот учун, кеча, 13 октябрь куни бўлиб ўтган баҳсда “Вильярреал” ўз майдонида “Наполи” 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь