Юнусободдаги бино қуладими ё қулатилди? (видео)
−
31 March 2021 25419 1 minute
Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Амир ТЕмур кўчасидаги бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино қисмининг қулаши юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, бино ўз-ўзидан қуламаган, балки режага кўра, бузилган.

“Aслида, ушбу холат Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида жойлашган собиқ “Aурум” ресторани жойлашган бинони режали бузиш ишлари акс этган тасвирлардир”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, ушбу жойда кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Бинони бузиш ишлари барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда девор билан ўраб олиниб амалга оширилмоқда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November