Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин
Жамият
−
13 Июнь 2020
12401Жорий йилда абитуриентлар 5 тагача олий таълим муассасига ҳужжат топшириши мумкин бўлди. Бу ҳақда Олий ва шрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади
Бундан ташқари, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали.
Барча ҳудудларда:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
Аввалроқ, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш 15 июндан 15 июлгача ўтказилиши айтилганди.