Ўзбекистонда уч ойда 15,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
Жамият
−
21 Апрель 2020
6530Жорий йилнинг биринчи чорагида (январь-март ойларида) Ўзбекистон Республикасида жами 15 462,4 млрд (15,46 трлн) сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь – март ойларига нисбатан 6,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қурилиш ишлари ҳажми йирик қурилиш ташкилотлари (27,7 фоиз), кичик корхона ва микрофирмалар (52,5 фоиз) ҳамда норасмий секторларда (19.8 фоиз) амалга оширилган ишлар таркиби бўйича шаклланади.
2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 37,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,9 фоизга ошди.
Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу бино ва иншоотлар қуришда ўтган йилга нисбатан 18,6 фоизга (жами қурилишдаги улуши 60,8 фоиз), фуқаролик объектларини қуриш 10,9 фоизга (жами қурилишдаги улуши 8,5 фоиз), ихтисослаштирилган қурилиш ишлари 21,8 фоизга (жами қурилишдаги улуши 30,7 фоиз) ўсишидир.
Жорий йилнинг январь-март ойларида, жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 4,2 трлн сўмни ташкил этди. Қурилиш ишлари 2019 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 5,0 фоизга кўп бажарилган бўлиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 2019 йилнинг мос давридаги кўрсаткич даражасидан 0,5 фоиз пунктга кўпайиб, 27,7 фоизни ташкил этди.