Видео: Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради
Олам
−
13 Март 2021
11509Бугун, 13 март куни Қозоғистонда Олма-ота аэропорти яқинида Ан-26 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда аэропорт матбуот хизматига асосланиб “Казинформ” хабар берди.
“НурСултон – Олма-ота йўналиши бўйича учган Ан-26 самолёти билан Олма-Ота аэропортига қўниши пайтида алоқа узилди”, дейилади хабарда.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ушбу ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва яна икки киши шифохонага олиб кетилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қўниш пайтида ҳалокатга учраган ушбу самолёт ҳарбий, аниқроғи Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматига тегишли бўлган.
Аэропорт қутқарув хизмати самолёт қулаган жойга жўнаб кетган. Бортдаги одамлар сони ҳақида хабар берилмаган.
LiveБарчаси