“Вест Хэм” 43 йил деганда соврин ютди

Спорт

image

Англиянинг “Вест Хэм” клуби Европа Конференциялар Лигаси финалида Италиянинг “Фиорентина” клуби устидан 2:1 ҳисобида устун келди ва Европа Лигасига йўлланмани қўлга киритди.

Кеча, 7 июнь куни 17363 томошабинни сиғдирган “Фортуна Арена” стадионида бўлиб ўтган финал учрашувнинг биринчи бўлимида 0:0 ҳисоби қайд этилди. Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида эса инглизлар пеналти ишлади ва Саид Бенраҳма пеналтини голга айлантирди. 

Орадан 5 дақиқа ўтиб, Жакомо Бонавентура ҳисобни тенглаштирди. “Вест Хэм” 90-дақиқада ғалаба голини уриб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди. Ғалаба голини киритган Джаррод Боуэн 1980 йилдан сўнг “болғачилар”га соврин ютиш имкониятини берди. 

Маълумот учун, инглиз жамоаси ушбу турнирда ғолиб бўлган иккинчи клубга айланди. 2021/2022 йилги мавсумда “Рома” Конференциялар Лигасининг илк чемпиони бўлганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Англия Вест Хэм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг