Тинмаган, тинчимаган одамлар. Тошкентда вертолёт иштирокида тўй кортежи уюштирилди
Жамият
−
16 Ноябрь 2023
20090Кеча, 15 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда куёв келинни уйдан вертолётда олиб кетаётгани, Captiva'лардан иборат тўй кортежи йўл бўйлаб уларга эргашгани тасвирланган фото ва видеолар тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси муносабат билдирди.
Унга кўра, ушбу воқеа вилоятнинг Оққўрғон туманида содир бўлган. Унда тўй кортежи йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқаларга халақит берган.
Шу сабабли Captiva ҳайдовчиларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 129-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.
LiveБарчаси