Венгрия ЕИнинг Украинага янги ёрдам пакетини блоклади – “Politico”

Олам

image

Венгрия ҳукумати Европа Иттифоқидан Украинага 20 миллиард евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини тасдиқлашга тўсқинлик қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 4 март куни Европанинг “Politico” портали хабар берди.

“Венгрия Киев учун 20 миллиардни музлатиб қўйиш масъулиятини ўз зиммасига олиши кутилмоқда. Будапешт Европа Иттифоқининг кенгроқ мудофаа кучайишини қўллаб-қувватлаши мумкин, аммо Украинага ёрдам пакетига мутлақо қарши”, деб ёзади “Politico”.

У 6 март куни Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда Украинага ёрдам бериш учун “Европа Иттифоқидан янги кенг кўламли қадамларни кутмасликка” чақирмоқда.

Порталга кўра, Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Киевга янги ёрдам ажратиш тарафдори бўлган, бироқ Венгрия вето қўйган. Бу 28 февраль куни Оқ уйда Владимир Зеленский ва Дональд Трамп ўртасидаги можародан олдин ҳам содир бўлган.

“Politico” нашрининг ёзишича, Венгрия ва Словакия Бош вазирлари Виктор Орбан ва Роберт Фицо янги ёрдам пакетига очиқчасига қарши чиқишган.

Еврокомиссия 150 млрд евролик мудофаа режасини тақдим этди north_east

Еврокомиссия 150 млрд евролик мудофаа режасини тақдим этди

“Аммо дипломатларнинг таъкидлашича, бошқа пойтахтлар, шу жумладан Париж ҳам молиялаштириш пакети секинлик билан ҳаракатланаётганини кўришдан мамнун”,  деб даъво қилмоқда портал.

Унга кўра, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен катта эҳтимол билан Киевни қўллаб-қувватлашнинг муқобил усулларини таклиф қилади. Масалан, бир вариант барча янги мудофаа кредитларининг 20 фоизини Киевга ёрдам бериш учун ажратишдир.

“Politico” 20 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакети ишлаб чиқилиши ҳақида илк бор 21 февраль куни Европа Иттифоқи дипломатларига таяниб ёзган. Ўшанда ҳам улар Венгриянинг қаршилиги туфайли бу миқдор бутун ҳамжамиятдан эмас, балки ЕИнинг алоҳида давлатларидан трансферлар кўринишида ўтказилиши мумкинлигини айтишган.

Шу билан бирга, Американинг “Bloomberg” агентлиги Европа Иттифоқининг Киевга 20 миллиард евро ажратиш режалари ҳақида ёзди. Унинг қайд этишича, пакетга артиллерия снарядлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракеталар бўлиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Венгрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг