Венгрия Украина учун ёрдам ажратишга қарши чиқди

Олам

image

Венгрия Европа Иттифоқининг Украинага 6,5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш ҳақидаги қарорига қарши чиқди. Бу ҳақда Брюсселда Европа Иттифоқи давлатларидан келган мавқедошлари билан учрашувда иштирок этаётган Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто маълум қилди.

“Бугун мен Украинага қурол-яроғ етказиб бериш борасидаги тўлов учун Европа тинчлик жамғармасидан 6,5 миллиард евро ажратилишига вето қўйдим”, деган вазир.

Бундан ташқари, Венгрия Украинага Европа Иттифоқи давлатларидан ҳарбий маслаҳатчилар юборишни ҳам қўллаб-қувватламаган.

Қайд этилишича, бу Венгриянинг Украина армиясини қурол-яроғ билан таъминлаш учун Европа тинчлик жамғармасидан маблағ ажратилишини биринчи марта тўсиб қўйиши эмас. Қолаверса, Будапешт Киев ҳеч бир Венгрия компанияси Украинанинг “халқаро уруш ҳомийлари” рўйхатига киритилмаслигига кафолат бермагунча ўз позициясини ўзгартирмаслигидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Венгрия Европа Иттифоқининг Украинага 35 миллиард евро миқдорида кредит бериш имкониятини шубҳа остига қўйганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Венгрия ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made